Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
25 Май, 2026   |   7 Зулҳижжа, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:17
Қуёш
04:56
Пешин
12:25
Аср
17:30
Шом
19:48
Хуфтон
21:20
Bismillah
25 Май, 2026, 7 Зулҳижжа, 1447
Янгиликлар

Халққа хизмат қилиш орқали Ҳақнинг розилигига эришилади

05.05.2026   13261   1 min.
Халққа хизмат қилиш орқали Ҳақнинг розилигига эришилади

#Сайёр_йиғилиш

Одамларнинг оғирини енгил қилиш, уларнинг дарду ташвишларини эшитиш динимизнинг талаби ҳамда одамийликнинг олий мезонидир.

Бугун, 4 май куни пойтахтимизнинг Яшнобод тумани «Ислом ота» жоме масжидида сайёр йиғилиш ўтказилди. Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси масъул ходимлари, Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ўринбосарлари Абдуллоҳ домла Йўлдошев, Эргашали домла Рустамов, «Ҳаж 2025» зиёратчилари, маҳалла фаоллари, нуроний отахону онахонлар иштирок этди.

Сайёр йиғилишда тумандаги 100 дан зиёд оилага кирилди. Кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилалардан, беморлардан ҳол сўралди.
Шу билан бирга, адашиб турли оқимлар таъсирига тушиб қолган, ичкиликка ружу қўйган шахслар билан ҳам яккама-якка мулоқотлар қилинди. Уларга зарур кўрсатма ва йўл-йўриқлар берилди.

Аҳоли билан мулоқотдан ўзгалар кўмагига муҳтож кишиларнинг кўнгли тоғдек кўтарилди.

Хайрли ишларнинг бошида турган азиз инсонларнинг ҳақларига хайрли дуолар қилинди. 

Тошкент шаҳар вакиллиги

Матбуот хизмати

Халққа хизмат қилиш орқали Ҳақнинг розилигига эришилади Халққа хизмат қилиш орқали Ҳақнинг розилигига эришилади Халққа хизмат қилиш орқали Ҳақнинг розилигига эришилади
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Эртадан такбири ташриқ айтишни унутманг!

22.05.2026   12013   1 min.
Эртадан такбири ташриқ айтишни унутманг!

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

اللهُ أكبر اللهُ أكبر لا إلهَ إلَّا الله واللهُ أكبر اللهُ أكبر ولله الحَمْد

 

Ўқилиши: Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, Лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар, Аллоҳу акбар ва лиллаҳил ҳамд.

Маъноси: Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир. Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқдир. Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир ва ҳамд Аллоҳ учундир.

Такбири ташриқ 26 май бомдод намозидан бошлаб ҳайитнинг тўртинчи куни - 30 май аср намозига қадар (аср намозида ҳам) айтилади:

•  26 май — 5 маҳал
•  27 май — 5 маҳал
•  28 май — 5 маҳал
•  29 май — 5 маҳал
•  30 май — 3 маҳал

Жами 23 маҳал намозда такбири ташриқни бир маротаба айтиш вожиб амал саналади.

Ушбу такбир хоҳ жамоат билан, хоҳ ёлғиз ўқилган ҳар бир фарз намоздан кейин айтилади.


Аёллар такбири ташриқни махфий айтадилар.

Намозга кечикиб қўшилган киши ҳам намозини тўлиқ ўқиб бўлганидан кейин такбири ташриқни айтади.

Даврон НУРМУҲАММАД

Мақолалар