Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
25 Май, 2026   |   7 Зулҳижжа, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:17
Қуёш
04:56
Пешин
12:25
Аср
17:30
Шом
19:48
Хуфтон
21:20
Bismillah
25 Май, 2026, 7 Зулҳижжа, 1447

Мир Араб талабалари ўртасидаги Қуръон мусобақаси ғолиблари аниқланди

06.05.2026   9106   1 min.
Мир Араб талабалари ўртасидаги Қуръон мусобақаси ғолиблари аниқланди

Шу йил 4 май куни Мир Араб ўрта-махсус ислом таълим муассасасида талабаларнинг Қуръони каримга бўлган муҳаббатини ошириш ва ҳофизи каломларни қўллаб-қувватлаш мақсадида анъанавий Қуръон мусобақасининг якуний босқичи бўлиб ўтди.

«Имом Осим ибн Абу Нажуд издошлари – Қуръони Карим ошиқларидир» шиори остида ташкил этилган ушбу тадбир юқори савияда ўтказилди.


Мусобақа иштирокчилари икки йўналиш — Қуръони каримни тўлиқ ёд олганлар ҳамда 29-30-жузларни мукаммал ўзлаштирганлар бўйича ўз маҳоратларини намойиш этди. Талабаларнинг қироат ва тажвид маҳоратини тажрибали устозлар Диёрбек Аҳмедов ва Анвар Каримовлар баҳолаб борди. 
 

Тадбирда Мир Араб ўрта-махсус ислом таълим муассасаси мудири Жалолиддин Сабуров, олий мадраса катта устози Исмоилжон Ҳамроқулов ва бошқа соҳа вакиллари иштирок этиб, қориларнинг илм йўлидаги зафарларига хайрли дуолар қилди.


Қизғин кечган мусобақа натижасига кўра, тўлиқ ҳифз йўналишида олий мадраса талабаси Ислом Илҳомов ҳамда ўрта-махсус таълим муассасаси талабаси Муҳаммад Аброрхон Юнусхонов биринчи ўринни қўлга киритди. 29-30-поралар бўйича Жавлонбек Турдиқулов энг юқори натижани қайд этди.


Мусобақа якунида ғолибларга қимматбаҳо совға ва пул мукофотлари топширилди.

Шунингдек, тадбир доирасида Қуръони каримни илк бор тўлиқ ёдлаб тугатган 20 нафарга яқин талаба алоҳида эътироф этилиб, тақдирланди.

Бу каби мусобақалар келажакда юртимиздан етук уламолар ва қорилар етишиб чиқишига хизмат қилади. 
 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

 

Мир Араб талабалари ўртасидаги Қуръон мусобақаси ғолиблари аниқланди Мир Араб талабалари ўртасидаги Қуръон мусобақаси ғолиблари аниқланди Мир Араб талабалари ўртасидаги Қуръон мусобақаси ғолиблари аниқланди Мир Араб талабалари ўртасидаги Қуръон мусобақаси ғолиблари аниқланди
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Эртадан такбири ташриқ айтишни унутманг!

22.05.2026   12424   1 min.
Эртадан такбири ташриқ айтишни унутманг!

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

اللهُ أكبر اللهُ أكبر لا إلهَ إلَّا الله واللهُ أكبر اللهُ أكبر ولله الحَمْد

 

Ўқилиши: Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, Лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар, Аллоҳу акбар ва лиллаҳил ҳамд.

Маъноси: Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир. Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқдир. Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир ва ҳамд Аллоҳ учундир.

Такбири ташриқ 26 май бомдод намозидан бошлаб ҳайитнинг тўртинчи куни - 30 май аср намозига қадар (аср намозида ҳам) айтилади:

•  26 май — 5 маҳал
•  27 май — 5 маҳал
•  28 май — 5 маҳал
•  29 май — 5 маҳал
•  30 май — 3 маҳал

Жами 23 маҳал намозда такбири ташриқни бир маротаба айтиш вожиб амал саналади.

Ушбу такбир хоҳ жамоат билан, хоҳ ёлғиз ўқилган ҳар бир фарз намоздан кейин айтилади.


Аёллар такбири ташриқни махфий айтадилар.

Намозга кечикиб қўшилган киши ҳам намозини тўлиқ ўқиб бўлганидан кейин такбири ташриқни айтади.

Даврон НУРМУҲАММАД

Мақолалар