Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
08 Июн, 2026   |   21 Зулҳижжа, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:06
Қуёш
04:50
Пешин
12:27
Аср
17:36
Шом
19:58
Хуфтон
21:35
Bismillah
08 Июн, 2026, 21 Зулҳижжа, 1447
Янгиликлар

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази кутубхонасига қандай аъзо бўлиш мумкин?

08.06.2026   5118   2 min.
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази кутубхонасига қандай аъзо бўлиш мумкин?

Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг замонавий кутубхонаси китобхонлар, тадқиқотчилар ва талабалар учун ўз эшикларини расман очди.

Китобхонлар учун кутубхонанинг 40 мингдан ортиқ босма нашрлари, 3 мингдан зиёд нодир қўлёзма ва тошбосма манбалари ҳамда маҳаллий ва халқаро электрон базалар орқали 10 миллиондан ортиқ рақамли ресурслардан фойдаланиш имконияти яратилган.

Тадқиқотчилар учун сенсор панеллар, инфокиосклар, овоздан холи кабиналар ва китобларни стерилизация қилиш ускуналари хизмат кўрсатмоқда. 

Ахборот-кутубхона хизматларидан самарали фойдаланиш учун қуйидаги қоида ва тартиблар белгиланган: 

1. Аъзо бўлиш учун керакли ҳужжатлар 

Кутубхонадан фойдаланиш 14 ёшдан бошлаб расмийлаштирилади. Рўйхатдан ўтиш учун қуйидаги ҳужжатлардан бири тақдим этилиши лозим:

  • Паспорт ёки ID-карта;

  • Истиқомат қилиш гувоҳномаси;

  • Ҳайдовчилик гувоҳномаси.

Эслатма: 14–16 ёшдаги фойдаланувчилар туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома ҳамда ота-онаси ёки васийларининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари асосида аъзо бўлишлари мумкин.

Рўйхатдан ўтган китобхонларга 2 йил муддатга амал қилувчи махсус ID-карта тақдим этилади. 

2. Иш тартиби ва вақти

Кутубхона ҳафтанинг қуйидаги кунларида фойдаланувчиларни қабул қилади:

  • Душанба – Жума: 09:00 дан 22:00 гача

  • Шанба: 09:00 дан 18:00 гача

  • Якшанба: Дам олиш куни

3. Кутубхона имкониятлари ва фондлари

Марказ кутубхонаси бир вақтнинг ўзида 310 нафар китобхонга хизмат кўрсатиш салоҳиятига эга. Қуйидаги маконларни ўз ичига олади:

  • Илмий ва хорижий адабиётлар заллари ҳамда олимлар хонаси;

  • Коворкинг ҳудуди ва индивидуал ишлаш жойлари;

  • Имконияти чекланган шахслар учун махсус хона;

  • Очиқ ҳавода мутолаа қилиш учун яшил майдон.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази кутубхонасига қандай аъзо бўлиш мумкин? Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази кутубхонасига қандай аъзо бўлиш мумкин? Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази кутубхонасига қандай аъзо бўлиш мумкин? Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази кутубхонасига қандай аъзо бўлиш мумкин? Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази кутубхонасига қандай аъзо бўлиш мумкин?
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Ҳар куни 30 дақиқа пиёда юришнинг фойдаси

08.06.2026   3859   1 min.
Ҳар куни 30 дақиқа пиёда юришнинг фойдаси

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Киши саломатлигини сақлаш, жисмоний қувватини оширишда пиёда юриш ва югуришнинг ўрни беқиёс.

Уламоларнинг ижтиҳодларига кўра, уловга зарурат бўлмаган пайтларда пиёда юриш мустаҳаб амал саналади.

Пиёда юриш борасида илмий тадқиқот ўтказган америкалик олим Поль Брегг айтади: "Пиёда юриш вақтида сиз жисмоний ҳаракатни маънавий ҳаракатга айлантирасиз. Шу йўл билан барча ғубор ва ғам-ташвишларингиздан халос бўласиз. Қон томирлар бўйлаб танани тозалаб, озиқлантиргани каби пиёда юриш ҳам ақлни тозалайди, уни ижобий фикрлар билан тўлдириб, сизнинг саломатлигингизга сабаб бўлади".

Мақолалар