أَلَمۡ تَرَ إِلَى ٱلَّذِي حَآجَّ إِبۡرَٰهِۧمَ فِي رَبِّهِۦٓ أَنۡ ءَاتَىٰهُ ٱللَّهُ ٱلۡمُلۡكَ إِذۡ قَالَ إِبۡرَٰهِۧمُ رَبِّيَ ٱلَّذِي يُحۡيِۦ وَيُمِيتُ قَالَ أَنَا۠ أُحۡيِۦ وَأُمِيتُۖ قَالَ إِبۡرَٰهِۧمُ فَإِنَّ ٱللَّهَ يَأۡتِي بِٱلشَّمۡسِ مِنَ ٱلۡمَشۡرِقِ فَأۡتِ بِهَا مِنَ ٱلۡمَغۡرِبِ فَبُهِتَ ٱلَّذِي كَفَرَۗ وَٱللَّهُ لَا يَهۡدِي ٱلۡقَوۡمَ ٱلظَّٰلِمِينَ٢٥٨
Иброҳим алайҳиссалом замонларида подшоҳлик қилган Намруд ибн Канъон ўз салтанатига мағрурланиб, келганларни ўзига сажда қилдирар эди. Иброҳим алайҳиссалом келганларида сажда қилмадилар. Намруд: "Нега менга сажда қилмадинг?" деб сўраганида: "Мен Парвардигоримдан бошқага сажда қилмайман", деб жавоб бердилар. У: "Мен ҳам парвардигорман", деди. Ҳазрати Иброҳим: "Бир томчи сувдан пайдо бўлган инсонни парвардигор санамайман, менинг Парвардигорим ўлдиради ва жон ато қилади", дедилар. Шунда Намруд зиндонда ётган икки маҳбусни олдириб келиб, ҳамманинг олдида бегуноҳини ўлдирди, гуноҳкорини озод қилиб юборгач: "Кўрдингми, мен кимни хоҳласам ўлдираман, кимни хоҳласам омон қолдираман", деди. Кейин ҳазрати Иброҳим подшоҳ агар шунчалик қудратли бўлса, унда Парвардигор шарқдан чиқараётган қуёшни ғарбдан чиқаришни буюрдилар. Кофир подшоҳ бунга қодир бўлмагани учун довдираб, саросимага тушиб шармандаси чиқди.
Куни кеча мадрасага Қозон ислом университети проректори Гизатуллин Рамиль Анасович ҳамда Халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Маликов Оймаҳмад Холмамадович бошчилигидаги делегация ташриф буюрди.
Самимий руҳда кечган учрашув давомида томонлар таълим ва илмий тадқиқот соҳаларида ўзаро тажриба алмашиш, истиқболли илмий лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш ҳамда энг муҳими — талабалар ва профессор-ўқитувчилар алмашинувини тизимли йўлга қўйиш масалаларини атрофлича муҳокама қилдилар.
Ташрифнинг тарихий якунида имзоланган ҳамкорлик меморандуми икки йирик таълим муассасаси ўртасидаги дўстлик ва илмий алоқаларни мустаҳкамлаб, исломий таълим сифатини ошириш йўлида хизмат қиладиган стратегик қадам бўлди.
Mirarab.uz