Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
04 Май, 2026   |   16 Зулқаъда, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:47
Қуёш
05:17
Пешин
12:25
Аср
17:18
Шом
19:27
Хуфтон
20:51
Bismillah
04 Май, 2026, 16 Зулқаъда, 1447

Тешик челак

28.03.2017   11853   1 min.
Тешик челак

Қадим замонда сув ташувчи бир йигит бўлган экан. У обкашининг икки четига илинган челакларда сув ташир экан. Челаклардан бирининг тагида тешик бўлиб, манзилга етгунча сувнинг ярми тўкилиб борар экан. Бутун челак ўз вазифасини тўла-тўкис бажараётганидан мағрурланар, тешик челак эса ишининг ярминигина бажара олаётганидан уялиб, хижолат чекар экан.

Бир куни тешик челак эгасига дебди: "Мен сендан узр сўрамоқчиман, олган сувингнинг ярминигина етказа оламан". Сув ташувчи йигит унга жавобан: "Сени кўтариб келадиган томонимдаги гулларни кўрганмисан? Мен уларни атайлаб шу томонга экканман. Ҳар сафар сув ташиганимда сен уларни суғориб кетасан. Мен неча марталаб аёлимга шу гуллардан гулдасталар совға қилганман. Бунинг учун сенга раҳмат айтаман", дебди.

Тадбиркор одам ҳатто тешик челакдан ҳам ўзи учун фойда ола билади.

 

Акбаршоҳ Расулов

Ибратли ҳикоялар
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Булунғурда меҳр-мурувват тадбири ўтказилди

29.04.2026   7029   1 min.
Булунғурда меҳр-мурувват тадбири ўтказилди

Инсонпарварлик ва меҳр-мурувват халқимизнинг энг олий қадриятларидандир. Ана шу эзгу анъананинг давоми сифатида 28 апрель куни Самарқанд вилоятининг Булунғур туманида кенг қамровли хайрия ва маънавий тадбир ўтказилди. Унда вилоят бош имом-хатиби ўринбосари Хайрулло домла Саттаров бошчилигидаги диний соҳа ходимлари, бўлажак "Ҳаж – 2025" зиёратчилари ва нуронийлар иштирок этишди. 


Тадбир давомида тумандаги кам таъминланган ва боқувчисини йўқотган оилалар ҳолидан хабар олиниб, уларга моддий ва маънавий кўмак берилди. Беморлар зиёрат қилиниб, кўнгиллари кўтарилди. Шунингдек, адашган ва носоғлом турмуш тарзига берилган шахслар билан самимий суҳбатлар ўтказилиб, уларга тўғри ҳаёт йўли, оила ва жамият олдидаги масъулият ҳақида тушунчалар берилди.


Кун якунида масжидларда пешин намозидан сўнг маърифий суҳбатлар ташкил этилиб, юрт тинчлиги ва халқ фаровонлиги йўлида хайрли дуолар қилинди. Зеро, меҳр-оқибат бор жойда — барака ва тотувлик барқарор бўлади. 


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилоят вакиллиги
Матбуот хизмати

Булунғурда меҳр-мурувват тадбири ўтказилди Булунғурда меҳр-мурувват тадбири ўтказилди Булунғурда меҳр-мурувват тадбири ўтказилди Булунғурда меҳр-мурувват тадбири ўтказилди