Ўтган жамики умматларга Аллоҳ таоло Ўзининг пайғамбарларини юборди. Улар ягона Аллоҳга ибодат қилишга, Унга ҳеч нарсани ширк келтирмасликка даъват этдилар. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “Қайси бир умматки бўлса, унда огоҳлантиргувчи бўлган” (Фотир сураси, 24-оят).
Аммо юборилган пайғамбарларнинг ҳар бири қавми томонидан мазах қилинди, сеҳргарликда айбланди. Демак, ер юзида инсонлар тарқалганидан бошлаб сеҳр мавжуд бўлган экан. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “Худди шундай, булардан аввалгиларга ҳам ҳар бир Пайғамбар келган вақт (уни) сеҳргар ёки мажнун деганлар” (Зориёт сураси, 52-оят).
Аллома Ибн Ҳажар Асқалоний раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: "Сеҳр Нуҳ алайҳиссаломнинг замонида ҳам мавжуд эди. Чунки Аллоҳ таоло Нуҳ алайҳиссаломни юборган қавм уни сеҳргар дейишган" (Фатҳул Борий. 223/10).
Сеҳрнинг кўринишлари қавмлар бўйлаб ёйилди. Айниқса, Мусо алайҳиссаломнинг даврларида сеҳр ва жоду жуда кенг тарқалди. Ибн Халдун раҳимаҳуллоҳ ёзади: “Мусо алайҳиссалом пайғамбарлик қилган вақтларида Бобил ва Миср ўлкаларида ҳатто сеҳрнинг машҳур бозорлари бор эди” (Тарих Ибн Халдун. 657/1).
Давоми бор...
Даврон НУРМУҲАММАД
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Аллома Саййид Алавий Моликий раҳимаҳуллоҳ жуда ҳозиржавоб ва сўровчини далил билан қаноатлантириб қўювчи буюк олим эдилар.
Бир куни шайхнинг олдиларига Каъбаи шарифнинг тарновидан тушаётган сув остида баракаланиб, сув остида турганларидан ғазаби чиққан бир киши келди.
У шайхга:
Буларни гапини қаранг, буни барака деяптилар! деди.
Шунда шайх:
Бунда иккита барака бор. Аллоҳ таоло айтадики: “Ва осмондан барака сувини туширдик” (Қоф сураси, 9-оят), яна Аллоҳ таоло айтади: “Одамларга муборак қилиб қўйилган биринчи уй Баккадаги уйдир” (Оли Имрон сураси, 96-оят).
Барака устига барака (яъни, сувнинг баракаси, Байтуллоҳнинг баракаси), деб жавоб бердилар.
Ҳалиги дарғазаб киши бошини эгганча, шайх Саййид Алавий Моликий раҳимаҳуллоҳдан эшитганларига раддия беролмай жим бўлиб қолди.
Манба